Бухорода сайёҳлар учун илк электромобиллар пайдо бўлди

Дата: 17:03, 20-02-2018.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Бухорода сайёҳлар учун илк электромобиллар пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Биринчи икки автомобиль шаҳарга олиб келиниб, ишга туширилди, яқин орда яна камида 10 дона электромобиль харид қилиш режалаштирилмоқда. Улар эски шаҳарнинг енгил автомобиллар кириши таъқиқланган жойларида пиёда сайр қилишнинг қулай муқобилига айланиши кутилмоқда.

“Сайёҳларга энг қизиқиарли бўлган йўналишлар бўйича туристик маршрут ишлаб чиқилди. У Лаби Ҳовуздан бошланиб, Тоқи Сарафон, Тоқи Заргарон ва Пойи Калон бўйлаб ўтиб, Арк қалъаси ёнида тугайди”, - деб таъкидланади хабарда. 

Эслатиб ўтамизки, бу каби электромобиллар Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Шаҳрисабз каби сайёҳлик марказларида олдинроқ ишга туширилган эди. Статистикага кўра, шаҳарлар ҳавосидаги ифлосликларнинг 75-80 % айнан автомобиллар газларига тўғри келади. Электрокарлар хизмат кўрсатувчи ҳудудларда ҳаво газлардан ифлосланмайди ва бу бу каби жойларда сайр қилишни ёқимли ва хавфсиз қилади, шу билан бирга, тарихий ва археологик обидаларга салбий таъсир кўрсатмайди.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/tourism/20180219/7550321/elektromobili-v-buhare.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: