Chilla Fest-2018 фестивали доирасида Тошкентнинг беш паркида оммавий сайиллар бўлиб ўтади

Дата: 15:08, 26-07-2018.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – 29 июлда Chilla Fest-2018 фестивали доирасида Тошкентнинг беш паркида оммавий сайиллар бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Chilla Fest — 2018 ёзнинг кенг кўламли воқеасига айланиши кутилмоқда. Унинг доирасида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан телекўприк, аттракционлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Chilla Fest — 2018 шаҳар фестивалини ўтказиш кунида парклар инфратузилмаси одатдаги режимда ишлайди. Анъанавий аттракционлардан ташқари, соат 12:00 дан 20:00 гача қўшимча ахборот-кўнгилочар зоналар ишлаб туради.

Ҳар бир паркда ташриф буюрувчиларни рақс жамоалари ва мусиқа гуруҳларининг чиқишлари (“Кўк Чой”, “Прайм”, Di Live Band, “Шарқоний Наво”, “Новелла”), томошаларни олиб борувчиларнинг танловлари, рақс флешмоблари ва фокусчилар шоулари, ижодий маҳорат дарслари ва фейс-арт кабилар кутади.

Фестивал иштирокчиларини ҳордиқ зоналари, оилавий тимбилдинглар, очиқ осмон остидаги кинотеатрлар, болалар эстафеталари (мега-лабиринтлардан тортиб то сувдаги мусобақаларгача), квестлар, ҳажмий фотозоналар, аниматорлар ва ходулчилар, крио-шоу, қўғирчоқ театрлари ва совринлар ҳам қарши олади.

Chilla Fest-2018 Тошкентнинг бешта парклари: “Локомотив”, Central Park, Абдулла Қодирий номли, “Анҳор-Локомотив” ва Green Parkда бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: https://www.afisha.uz/gorod/2018/07/18/chilla/

Янгилик билан ўртоқлашиш: