Чоршанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг тушиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 14:10, 10-12-2019.

Тошкент. 10 декабрь. ЎзТАГ – Чоршанба, 11 декабрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг тушиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7°, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2°совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: upl.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: