“Чорсу” меҳмонхонаси эски номини сақлаб қолади ва 350 хонага эга бўлади

Дата: 17:14, 18-05-2018.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – “Чорсу” меҳмонхонаси эски номини сақлаб қолади ва 350 хонага эга бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Бу ҳақида “Халқ сўзи” газетасига берган интервьюсида “DemirGroup” компаниясининг раҳбари Ахмет Демир айтиб ўтди.

Турк тадбиркорининг сўзларига кўра, меҳмонхонани реконструкция қилишнинг умумий қиймати $33 млнга баҳоланган, режага кўра, зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари икки йил вақтни олади. “2019 йил охирига қадар меҳмонхонани тўлиқ фойдаланишга тошпширишни режалаштирмоқдамиз. Бинонинг майдони 34 минг кв. метрга тенг”, - деб таъкидлади А. Демир.

Эслатиб ўтамизки, “Чорсу” меҳмонхонаси узоқ вақт давомида таъмирлаш учун маблағ йўқлиги сабабли ишламасдан қолди. Ўз вақтида меҳмонхона билан кореялик сармоядорлар ҳам қизиққан эдилар.

Сурат манбаи: http://www.aucland.ru/marktApi?item=1300125

Янгилик билан ўртоқлашиш: