Дам олиш кунлари Ўзбекистон шимолий-ғарбида ҳарорат 42° кўтарилиши кутилмоқда

Дата: 22:27, 28-05-2015.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – 30 майдан 2 июнга Ўзбекистон шимолий-ғарбида ҳарорат 42° кўтарилиши кутилмоқда, республиканинг қолган қисмида 38° иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Узгидромет) сайтида.

“Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 37-42° иссиқ бўлади”, - дейилади Ўзгидромет хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: