Давлат айбловчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан айбланувчига 6 йил қамоқ жазоси беришни талаб қилди

Дата: 14:25, 25-10-2017.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Бугун давлат айбловчиси Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг 17 ёшли талабаси Жасурбек Ибрагимов оламдан ўтган калтаклашув иштирокчиси Исломбек Тўлаганов учун 6 йил қамоқ жазоси беришни талаб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Адлия кичик маслаҳатчиси Бахтиёр Акромов 24 октябрда суд олдида қилган чиқишида судланувчи Исломбек Тўлагановга нисбатан жазо бўйича фикрини билдирди.

Прокурор судланувчининг айби Ўз.Р. ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми (қасддан инсон ҳаёти учун хавфли бўлган оғир шикаст етказиш) бўйича тўлиқ исботланганини таъкидлади. Давлат айбловчиси иш материалларини ўрганиб, гувоҳларнинг кўрсатмаларини эътиборга олган ҳолда Жиноят кодексининг 85-моддасини (вояга етмаганларга оғир жиноятни содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилиш) қўллаган ҳолда жазони умумий режимдаги колонияда ўташ шарти билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди.

27 октябрда адвокатлар, жабрланувчи ва судланувчининг чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, жанжал 2017 йил 3 май соат 14.20да 145-мактаб орасида рўй берган бўлиб, унинг натижсида Жасурбек Ибрагимов танасининг қорин қисмидаги аъзоларида ва бошқа жойларида кўплаб жароҳатлар олган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан у 1 июн куни Республика тез тиббий ёрдам илмий марказида оламдан ўтган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: