Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкаси кучайтирилган ҳолда қўриқланмоқда – ҚР ДЧХ

Дата: 12:12, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкаси кучайтирилган ҳолда қўриқланмоқда, чегаранинг Унгар-Тоо келишилмаган участкасидага вазият ўзгаришсиз қолмоқда, деб хабар қилади КирТАГ сешанба куни Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг (ДЧХ) жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“Қирғизистон чегара бўлинмалари давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкасида кучайтирилган ҳолда хизматни давом эттирмоқда. Ҳозирда Унгар-Тоо ҳудудига ҚР ДЧХ қўшимча ҳарбийлари чиқарилди”, - дейилади хабарда.

Томонларнинг чегара вакиллари музокараларни давом эттирмоқда. Ўзбек томони хабарига кўра, процессуал тадбирларни ўтказиш учун радиореле станцияси ходимлари бўлган Қирғизистоннинг тўрт фуқароси Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон ТИИБда қолмоқда. Қўлга олинганлар учун ҳавотирланишга сабаблар йўқ.

Чегара муассасалари ҳарбийларининг биргаликдаги ҳаракатларини бош штаб бошлиғи – ҚР ДЧХ раисининг биринчи ўринбосари полковник Бакит Жилтиров бошқармоқда.

Умуман, Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкасидаги вазият барқарор, деб қўшимча қилишди ДЧХ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: