Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 39°-гача кўтарилиши кутилмоқда

Дата: 10:19, 09-06-2014.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 39°-гача кўтарилиши кутилмоқда, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳарорат бир оз пасаяди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19° илиқ, кундузи 32-34° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° атрофида, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 32-37°, баъзи жойларда 39° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: