Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 09:44, 23-07-2018.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25° иссиқ, кундузи 41-43° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, чўл ҳудудларида 30°, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.donnews.ru/Vlasti-Rostova-poobeschali-chto-vo-vseh-novyh-avtobusah-budut-konditsionery_30715

Янгилик билан ўртоқлашиш: