Душанба куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтади

Дата: 10:02, 21-05-2018.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Душанба куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши кутилмайди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кучсиз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16° иссиқ, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ, чўл ҳудудларида 32° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://uza.uz/ru/society/andizhan-tsvetushchiy-kray-14-06-2016

Янгилик билан ўртоқлашиш: