ЕИ делегацияси раҳбари Ўзбекистон ФВВ иши билан танишди

Дата: 00:08, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – ЕИ делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс Ўзбекистон ФВВ Фуқаролик муҳофазаси институтига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Делегация маълумотларига кўра, Э.Стипрайс ташриф доирасида ўқув муассасаси, жумладан, 2015 йилда ЕИ кўмагида очилган Зилзилаларни симуляция қилиш маркази иши билан таништирилди.

 Шунингдек, делегация раҳбари ва унинг ходимлари соҳа олий бошқарув ва ташкилий бўғини, шартнома бўйича ҳарбийлар, вазирлик ҳудудий бўлимлари ходимлари, бошқа вазирлик ва муассасаларнинг қутқарув хизматлари мутахассисларини тайёрлаш бўйича иши билан ҳам танишдилар.

Бундан ташқари, меҳмонлар Зилзилаларни симуляция қилиш маркази музейига ҳам ташриф буюрдилар ва ўзларининг ушбу табиат ходисасига доир билимларини синаб кўрдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: