ЕИБ Ўзбекистонга сув таъминоти ва энергия самарадорлиги муаммоларини ҳал қилиш учун қиймати 200 млн евролик икки кредит ажратди
Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Европа инвестиция банки (ЕИБ) Ўзбекистонга сув таъминоти ва энергия самарадорлиги муаммоларини ҳал қилиш учун қиймати 200 млн евролик икки кредит ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, биринчи 100 млн евролик сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб ташлаш соҳасидаги лойиҳаларини молиялашга сарфланади. Маблағлар ЕИнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлар ва атроф-муҳит фонди ҳаракатлари доирасида амалга оширилади.
Иккинчи киймати 100 млн евролик кредит линияси Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналар, ўрта ҳамда хусусий сектор компанияларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган инвестицияларни амалга оширишга ёрдам беради. Ушбу маблағлар Ўзбекистон ҳукуматининг 2030 йилга қадар мамлакатда энергия истеъмоли даражасини 50%га камайтириш режасини амалга оширишга кўмаклашади.
Сурат манбаи: https://sputnik.by/economy/20170307/1027770465/evropejskij-investicionnyj-bank-pridet-v-belarus.html