Эрон ва АҚШ эрон ядро дастурининг техник томонлари бўйича умумий фикрга келдилар

Дата: 14:34, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Эрон ва АҚШ эрон ядро дастурининг техник томонлари бўйича умумий фикрга келдилар. Бу ҳақида яқинда ЭИР вице-президенти, мамлакат Атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солехий мухбирларга маълум қилди, деб хабар беради Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ).

Солехийнинг сўзларига кўра, бугун (26 мартда – ЎзТАГ) швейцариянинг Лозанна шаҳрида эрон-америка маслаҳатлашувлари доирасида Теҳроннинг ядро фаолиятининг техник жиҳатлари бўйича умумий англамга келинган. Бу яқин орада эрон ядро муаммосини узил-кесил ҳал қилиш ишига кўп жиҳатдан кўмак беради.

Шундай бўлсада, Солехий юқоридаги муаммога доир якуний келишувларни имзолашнинг аниқ муддатларини очиқлашдан тийилгани ҳолда “ҳозирги пайтда бу масалага ижобий қараши”ни маълум қилди.

Эслатиб ўтамизки, 26 мартда Лозаннада Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солехий ва АҚШ энергетика вазири Эрнест Монис ўртасида музокаралар давом этмоқда. Ушбу учрашувда Фордодаги ядро объекти ва Аракдаги оғир сувда ишловчи ядро реакторининг бундан кейинги фаолияти, уранни бойинтириш ва Эроннинг атом соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолияти каби масалаларга асосий эътибор қаратилди.

Олдин хабар қилингани каби, шу куни Лозаннада ЭИР ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф ва АҚШ Бош котиби Жон Керри иштирокида Эрон ядро дастурига доир музокараларнинг навбатдаги раунди бошланди.

Томонлар ой охирида сиёсий масалалар юзасидан дастлабги келишувга чиқишлари кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: