Эртага деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда

Дата: 13:50, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Эртага, 28 март куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 14-16° иссиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ, - 2° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 11-16° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Қор кўчиши ҳавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: