ЕТТБ Ўзбекистонга қайтишга тайёр

Дата: 16:22, 10-06-2014.

Алмати. 10 июн. ЎзТАГ – Асхат Ахметбеков. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон Республикаси билан яна ишлашга тайёр. Бу ҳақида Қозоғистоннинг жанубий пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти маълум қилди, деб хабар бермоқда КазТАГ мухбири Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) учун махсус.
“Маълумки, 2003 йилда ўзбек расмийлари ва бизнинг акционерлар ҳамда менежмент ўртасида маълум келишмовчиликлар келиб чиққан эди. Биз ушбу масалаларни ҳал қилишни истар эдик, чунки Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш, иқтисодиёт соҳасида жиддий етишмовчиликлар мавжуд. Ва бу нуқталарни биз биргаликда жуда яхши ишлашимиз мумкин бўлган ўринлардир, шу сабабли биз Ўзбекистонда ишлашни давом эттиришга тайёрмиз”, - деди ЕТТБ президенти.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ЕТТБ Ўзбекистонда ишламаяпти.
“Ўзбекистоннинг бир қатор эҳтиёжлари бор ва бу ерда шуни қайд этиш жуда муҳимки банклар (халқаро молия институтлари - ЎзТАГ), (...) улар жуда хилма-хил ва уларни аралаштириб юбормаслик керак. Мисол учун Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки давлат тармоғи билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратишади, айни пайтда биз кўпроқ хусусий тармоқ билан ишлаймиз. Ҳар бир бакнинг ўз ўрни бор. Ва Ўзбекистонга мана шу бутун жабҳаларда ёрдам зарур”, - деб таъкидлади С. Чакрабарти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: