Европа инвестиция банки делегацияси Ўзбекистонга етиб келди

Дата: 14:21, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонга Европа инвестиция банкининг вице-президенти Вазил Худак раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ҳукумати, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган. Уларда Ўзбекистон билан ЕИБ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Шунингдек делегация “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” қўшма корхонасига ташриф буюради.

Сурат манбаи: http://kabar.kg/news/evropeiskii-investitcionnyi-bank-nameren-vyiti-na-rynok-uzbekistana/

Янгилик билан ўртоқлашиш: