Француз пианисти Эрве Селлен Тошкентда концерт беради

Дата: 16:20, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 29 апрелда таниқли француз пианисти Эрве Селлен Тошкентда Б.Зокиров номидаги Ўзбекистон Давлат жаз оркестри билан биргаликда концерт беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкентга сафари давомида Эрве Селлен талабалар ва Успенский номидаги Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейи ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтказади. Шунингдек, у Халқаро жаз фестивалининг ёпилиши муносабати билан 30 апрелда ўтказиладиган концертда чиқиш қилади. Унда ўзбек мусиқачиларидан ташқари Туркия ва Швейцария мусиқачилари ҳам иштирок этади”, - деб таъкидлашди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Эрве Селлен, Жонни Гриффин, Диззи Гиллеспи, Чет Бейкер ва ДиДи Бриджуотер каби таниқли ижрочилар билан ишлаган. 1989 йилдан бери у ўз секстетига бошчилик қилади. 1990 йлда у ўз солист, композитор ва аранжировкачилик фаолияти учун Жангорейнхардт мукофотига сазовор бўлди. Эрве Селлен Париж Мусиқа ва рақс олий миллий консерваторияси профессоридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: