Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар термаларининг Осиё чемпионатларидаги рақиблари маълум бўлди

Дата: 16:01, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Малайзия пойтахтида U-16 ва U-19 ёш тоифаларида футбол бўйича аёллар Осиё чемпионатларининг қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон аёллар термаси (U-16) “В” гуруҳига КХДР, Хитой Тайбейи ва Япония билан бирга тушди. Японлар ушбу ёш тоифасида Осиёнинг амалдаги чемпиони. Ушбу аёллар Осиё чемпионати U-16 хитойнинг Вухан шаҳрида 2015 йилнинг 4-15 ноябр кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон аёллар термаси (U-19) “А” гуруҳида Хитой, Япония ва Австралия жамоаларига қарши ўйнайди. Турнир хитойнинг Нанкин шаҳрида 18-25 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган”, - деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: