Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Дата: 12:33, 24-09-2019.

Тошкент. 24 сентябрь. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланди. Унинг номзодини Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мураббийлар кенгаши тасдиқлади", - дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

В. Абрамовга Тимур Кападзе, Мирко Йеличич ва Денис Иванков ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, ЎФА ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртасидаги илгариги шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилинди.

В.Абрамов Тошкент нинг "Трактор" (2003-2007) ва "Локомотив" (2008-2010), Қозоғистоннинг "Астана" (2013) клубларига раҳбарлик қилган. Ўзбекистон терма жамоаси унинг раҳбарлиги остида 2011 йилда Осиё Кубогида тўртинчи ўринни эгаллади.

Сурат манбаи: togri.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: