Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Янги Зеландия билан ўйнайди

Дата: 10:32, 07-06-2014.

Тошкент. 7 июн. УзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўйин Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида ўтказилиши режалаштирилган. 2015 йилги Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Боку шаҳрида Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, Янги Зеландия билан ўйиндан олдин, 3 сентябр куни Тошкентда Иордания терма жамоаси меҳмон бўлади. Шунингдек, миллий терма жамоа 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Октябрь ойидаги яна иккита учрашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади”, - деб қайд этишди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: