Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Жанубий Корея билан ўйнайди

Дата: 14:56, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Бугун, 27 мартда Жанубий Кореянинг Тэжон шаҳридаги “Daejeon World Cup” стадионида Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўртоқлик учрашуви тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Илгари жамоалар ўзаро 12 маротаба учрашганлар. Улардан фақат биттасида Ўзбекистон термаси ғалаба қилган. Томонлар икки маротаба дуранг натижа қайд этишган. Қолган 9 ўйин Жанубий Кореянинг ғалабаси билан тугаган. Тўплар нисбати 27-12ни ташкил этади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Сўнгги марта томонлар Австралияда январда бўлиб ўтган 2015 йилги Осиё кубоги доирасидаги чоракфинал ўйинида учрашганлар. Ўйин тақдири қўшимча таймларда ҳал бўлиб, Жанубий Корея жамоасининг ярим ҳимоячиси Сон Хен Мин дубль натижа қайд этган (2:0).

Янгилик билан ўртоқлашиш: