Футбол бўйича Ўзбекистон ва Яман термалари мураббийлар жамоаларнинг бугунги ўйиндаги имкониятлари ҳақида гапириб бердилар

Дата: 14:34, 17-11-2015.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Қатарда Футбол бўйича Ўзбекистон ва Яман термалари мураббийларининг ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Маълумки, ушбу жамоалар 2018 йилги Жаҳон чемпионати малакаси доирасида бугун учрашадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эртага биз Тошкетдаги ўйинда бизга жуда яхши қаршилик қилган ва сўнгги турда Филиппинни сафарда мағлуб этган жамоага қарши ўйнаймиз. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик, чунки ушбу босқичда осон таслим этиладиган рақиб йўқ. Барча жамоалар ҳар бир ўйинга жиддий эътибор қаратяпти. Бўлажак учрашувда ҳам ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз ва керакли натижани қўлга киритамиз деган умиддаман”, -деб таъкидлади Ўзбекистон термасининг бош тренери Самвел Бабаян.

Унинг сўзларига кўра, жамоада жароҳатланган ўйинчилар йўқ ва у оптимал таркибда.

Ғалаба қозониш имкониятига келадиган бўлсак, Бабаяннинг сўзларига кўра, устунлик биз томонда. Бироқ бу Яман терма жамоасини кучсиз дегани эмас. Ушбу жамоада бир нечта кучли футболчилар бор.

“Жамоада унга янги қўйилган истиқболли ёш футболчилар бор. Айниқса дарвозабонни алоҳида кўрсатган бўлардим. У жуда ишончли посбон ва сўзсиз ўз жамоасининг ярмидир. У жуда кўп ҳолларда жамоасини голлардан қутқариб қоляпти. Айнан у Филиппинга қарши ўйинда Яманнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Тошкентдаги ўйинда ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олганди”, - деб таъкидлади Бабаян.

Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайнининг сўзларига кўра, Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа.

“Аммо, биз ҳам ўз навбатида ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Сўнгги турдаги Филиппин устидан қозонилган ғалаба ҳам бу гапларнинг исботи. Биз мана шу кўтаринки ҳолатимиздан эратага ҳам тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, тушуниб турибмизки эртага мураккаб ўйин бўлади”, - деб таъкидлади у.

Яман термаси мураббийси ўзбек ўйинчиларини алоҳида ажратиб кўрсатмади. Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон биринчи навбатда тартибли жамоавий ўйинга эга бўлган терма жамоадир, бунда алоҳида ўйинчи эмас, жамоа хавфли.

“Ўйлайманки, бизнинг гуруҳ ушбу саралаш босқичидаги гуруҳлар ичида энг қийинидир. Аммо бу қуръа натижаси. Бундан нолий олмаймиз. Футболнинг ўзи шунақа”, деб хулоса қилди Амин Ал Сунайни.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Яман термалари ўртасидаги ўйин бугун, 17 ноябрда Қатар пойтахти Дохада тошкент вақти билан соат 20.30да бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: