Гулнора Каримованинг ўғли турмада онасига босим ўтказилаётгани сўзлаб, Мирзиёевдан ёрдам сўради

Дата: 12:28, 15-02-2019.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов турмада онасига босим ўтказилаётгани сўзлаб, Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тушунарсиз сабабларга кўра, онамга инсонга хос бўлмаган босим бўляпти ва унинг олдига шифокорлар қўйилмаяпти. Томонлар ўртасида ҳужжатлаштирилган келишувлар мавжуд эди”, - деб ёзди у ўзининг Instagram аккаунтида.

И. Каримов ўз мурожаатида ижрочилардан кимгадир “мавжуд саволларнинг хотиржам ёпилиши” ёқмаяпти, деб қайд этди. Унинг фикрига кўра, қайдайдир кучлар унинг онаси ва синглиси томонидан ноқонуний ҳаракатлар қилишга ундаган ҳолда уларни шарманда қилишга ҳаракат қилмоқда.

“Болалигимиздан бизга маълум киши сифатида, ўзини бобомнинг шогирди, дея эътироф этган Ўзбекистон президентидан илтимос қиламан. Эътибор қаратинг ва синглим ҳамда бизни тингланг! Синглим онам билан бирга бўлишига тўғри келди ва унинг юрак саломатлиги яхши эмас, шу ҳолатда ҳам шифокорлар унинг олдига қўйилмаяпти. Мен онам ва синглимнинг соғлиғидан хавотирдаман. Адолат тикланишидан умидворман”, - деб қўшимча қилди у.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан босим мавжуд эмаслигини маълум қилди. Билдирилишича, унинг шифокор кўригидан ўтишига ҳеч қандай монелик йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова 2015 йил августида товламачилик ва солиқ тўлашдан бош тортганлик учун беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Ҳозирда унга нисбатан яна бошқа бир жиноятлар бўйича жиноий иш давом этамоқда. Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, иккита жиноят иши бўйича давлат ва фуқаролар манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори деярли $2 млрдни ташкил этади. Ўзбекистон Каримованинг 12 мамлакатлардаги активларини хибсга олиш ташаббуси билан чиқди. Улар орасида Россиядаги қиймати $1,5 млрдлик мол-мулклар ҳам бор.

Сурат манбаи: repost.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: