ИИББ хоржий паспортларнинг тайёр бўлшгани ҳақида SMS-хабар орқали огоҳ қилишни бошлади

Дата: 16:33, 14-02-2019.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ичқи ишлар бош бошқармаси (ИИББ) хоржий паспортларнинг тайёр бўлгани ҳақида SMS-хабар орқали огоҳ қилишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Аммо қайд этиш зарурки, SMS-хабарлар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ариза беришда кўрсатилган рақамлар бўйича қўнғироқларга жавоб берилмаган ҳолатларда юборилмоқда. Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва туман бўлинмаларининг барча ариза берувчиларга SMS-билдиришномаларини юбориш мажбурияти йўқ”, - дейилади ИИББ матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, бу ҳолда ходимларнинг қўнғироқларига жавоб бермайдилар ёки телефонлар қўнғироқ пайтида ўчирилан бўлади.

“Масалан, 12-13 февраль кунлари 1666 та хорижга чиқиш учун биометрик паспорт тайёр бўлган. Бошқарма ходимлари 1568 нафар фуқарога қўнғироқ қилишга эришган. Улардан 98 нафарига SMS-хабарлар юборилган. Бироқ телефон орқали хабар қилинган фуқароларнинг ҳаммаси ҳам ҳужжатни олиш учун ўз вақтида келмаган”, - дейилади хабарда.

Шу сабабли Тошкент шаҳар Ичқи ишлар бош бошқармаси хорижга чиқиш паспорти тайёр бўлганлиги ҳақида хабардор қилинган (телефон ёки SMS-орқали) фуқаролардан 2-3 кундан кечиктирмасдан ҳужжатни олиш учун ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига келишни сўрайди.

Сурат манбаи: iibb.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: