Ҳинд жарроҳлари афғон ҳарбий хизматчисига икки қўлни кўчириб ўтқазишди

Дата: 15:25, 18-05-2015.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ҳинд жарроҳлари фугас бомбаси портлаши оқибатида ҳар икки қўлидан ажралган афғон ҳарбий хизматчисига икки қўлни кўчириб ўтқазиш бўйича ноёб операцияни амалга оширдилар, деб хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Операция 15 соат атрофида давом этди ва ҳиндистоннинг Керала штатидаги Кочи шаҳрида ўтказилди, деб маълум қилади “Indian Express” агентлиги.

Шифокорлар беморга автоҳалокотда вафот этган 54 ёшли ҳинднинг қўлини кўчириб ўтқаздилар. Муваффақиятли ўтган операцияда жарроҳлар ҳар икки қўлдаги кўплаб вазифаларни тиклашга муваффақият бўлдилар. Лекин бемор касалхонада камида 10 ойлик интенсив физиотерапия курсидан ўтиши зарур.

Маълум қилинишича, 30 ёшли афғон армияси капитани Абдул Раҳим қўлидан уч йил олдин Қандаҳор вилоятида минани зарарсизлантириш чоғида ажралган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: