“Ипак Йўли” банки ЕТТБ билан $5 млнга келишув имзолади

Дата: 10:07, 15-02-2019.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – “Ипак Йўли” ўзбек банки Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан савдо молиялаштириши бўйича $5 млнлик кредит очиш тўғрисида келишув имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 11 февралида “Ипак Йўли” акционерлик инновацион тижорат банки ва Европа тараққиёт банки ўртасида савдо молиялаштириши бўйича $5 млнлик кредит линияси тўғрисида келишув имзоланди. Бу линия товарлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича ташқи савдо операцияларини молиялаштириш учун сарфланади”, - дейилади ўзбек банкининг матбуот релизида.

Таъкидланишича, савдони молиялаштириш халқаро бозорларда кафолатлар ёки кредит ресурсларини жалб қилиш йўли билан мижозларнинг ташқи савдосини молиялашдан иборат.

“Савдони молиялаштириш линияси “Ипак Йўли” банкига ўз ресурс базасини кенгайтиришга ва ташқи бозордаги обрўсини оширишга имкон беради”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли” банки ЕТТБ билан 2001 йилдан буён фаол ҳамкорлик қилмоқда ва $20 млн миқдоридаги кредит линияларини жалб қилиш тажрибасига эга.

Сурат манбаи: www.ipakyulibank.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: