Қирғизистон ва Ўзбекистон парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида

Дата: 15:59, 14-12-2017.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Қирғизистон президенти Сўранбай Жээнбеков Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) қирғиз давлати раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Давлат раҳбари Қирғизистон Ўзбекистон делегациясини Турктилли мамлакатлар Парламент ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида кўришдан мамнун бўлишини таъкидлаб ўтди.

У икки мамлакат чегараолди туманлари аҳолиси чегара масалалар ҳал этилгани ҳақидаги янгиликни кўзда ёш билан қабул қилганини қайд этди. Қолган участкалар бўйича ишлар давом эттирилади.

“Охирги бир йилда чорак аср ҳал этилмаган масалаларни ҳал қилишга эришдик. Алмазбек Атамбоев ва Шавкат Мирзиёевларни сиёсий иродаси ёрдамида йиллаб йиғилган муаммолар ҳал қилинди. Биз президент Шавкат Мирзиёев билан нафақат олий даражадаги муносабатлар, балки икки давлат вилоят, вазирлик ва муассаслари ўртасидаги алоқаларни ҳам чуқурлаштириш ниятидамиз”, - деб таъкидлади С. Жээнбеков.

Н. Исмоилов президент Сооронбой Жээнбековга Ўзбекистон парламентарийлари билан учрашгани учун миннатдорчилик билдирди.

“Биз Қирғизистон Жогорку Кенеши делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини кутмоқдамиз ва парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз. Бу қийин бўлмайди, чунки икки мамлакат раҳбариятида давлатлар ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш истаги бор. Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатларида кескин бурилиш юз берди, деганда, ҳақ эдингиз. Чунки аждодларимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда яшашган. Биз буни давом эттиришимиз зарур. Биз дўстлигимизни мустаҳкамлашимиз, бир биримизни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Бизнинг депутатлик корпусимиз ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр”, - деб хулоса қилди Н. Исмоилов. 

Сурат манбаи: https://kyrtag.kg/politics/kyrgyzstan-i-uzbekistan-namereny-uglublyat-mezhparlamentskoe-sotrudnichestvo

Янгилик билан ўртоқлашиш: