Ислом Каримов тўрт фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини берди

Дата: 14:26, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унвонлар Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун берилмоқда”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Тўрт киши “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди. Булар “Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази” акциядорлик жамияти директори Равшанбек Курбанов, Боғот туманидаги “Боғот” фермер хўжалиги бошлиғи Шарипбой Ражабов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари Эркин Умматов, Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси Муҳаббат Шараповалардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: