Ҳисоб-фактуралар 2020 йилдан Ўзбекистонда мажбурий бўлади

Дата: 13:38, 27-06-2019.

Тошкент. 27 июнь. ЎзТАГ - Ҳисоб-фактуралар 2020 йилдан буён Ўзбекистонда мажбурий бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 26 июндаги "Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон ҳисоб-китоблардан фойдаланишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 522-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан бошлаб республика ҳудудида ҳисоб-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобга олиш ихтиёрий равишда жорий этилади, 2020-йил 1 январдан эса барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий тартибда амалга оширилади", -дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар "илмий ахборот маркази" ДУК электрон ҳисобварақ фактураларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва электрон ҳисоб-фактуралар ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан ҳисоб-китоблар тизимида счёт-фактуралардан электрон шаклда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Сурат манбаи: configpc.su

Янгилик билан ўртоқлашиш: