Каримов номидаги фонд илк стипендиатлари номларини апрелда эълон қилади

Дата: 15:28, 22-03-2017.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – Тошкентда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан 2017-2018 ўқув йилларида Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш учун ташкил этилган танловнинг якунловчи саралаш босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда 2017 йил феврал ва мартда чет тили ва мутахассислик бўйича бўлган имтиҳонларни муваффақиятли топширган иштирокчилар қатнашдилар.

“Имтиҳонлар British Counсilнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида ўтказилди. Танловнинг якуни натижалари 2017 йилнинг апрели охирида эълон қилинади”, - деб таъкидлашди фонд матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди 2016 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотирасига ташкил этилган. Фонд Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меъросини дунёда тарғиб қилиш бўйича дастурларни амалга ошириш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: