Келаси йилда Ўзбекистон мамлакат ичида пахта толасини қайта ишлаш ҳажмини 500 минг тоннага етказади

Дата: 21:45, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон мамлакат ичида пахта толасини қайта ишлаш ҳажмини 500 минг тоннага етказиш ниятида, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мухбири Х Ўзбек халқаро пахта ва текстиль ярмаркасидан.

“Бугунда Ўзбекистон пахта толасини мамлакат ичида қайта ишлашни кўпайтириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда ва ушбу кўрсаткични келаси йилда 500 минг тоннага етказиш ниятида. Яқин орада биз ушбу кўрсаткични етиштирилаётган пахтанинг 70% етказизишни режалаштирмоқдамиз”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ярмарканинг очилишида сўзлаган нутқида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон йилига 3,4 млн тонна атрофида пахта етиштиради, уни қайта ишлаш натижасида 1,1 млн тонна атрофида пахта толаси олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: