Келиб чиқиши ўзбекистонлик Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқини 1 млрд рублга молиялаштирди

Дата: 14:47, 05-08-2015.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россияда яшовчи тадбиркор Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига (РФИ) 1 млрд рубллик беғараз молия ёрдами кўрсатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) тадбиркор матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Мен РФИ 1 млрд рубллик беғараз молия кўмаги кўрсатдим. Давлатимиз ва россиялик жамоат ташкилотларимиз ўз мажбуриятларини, жумладан, хориждан таклиф этилган мутахассислар олдидаги мажбуриятларини бажаришларини муҳим деб ҳисоблайман”, – дейилади матбуот хизмати баёнотида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил февралда Усмонов футбол бўйича Россия термаси бош тренери Фабио Капелло олдидаги қарзни узиш учун 400 млн рубл ажратган эди. Июнда эса бизнесмен РФИга юқоридаги мақсадларга сарфлаш учун яна 300 млн рубл ажратди. Кейинроқ, июл ўртасида РФИ Капелло билан 2018 йилгача мўлжалланган шартномани бекор қилди.

ТАСС маълумотларига кўра, РФИ Капеллога шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун €6 млн тўлаб бериши керак.

Янгилик билан ўртоқлашиш: