Кейинги 20 йилда Ўзбекистонда Мензбира суғурлари сони 20 йилда деярли 20 бараварга қисқарди

Дата: 22:26, 28-05-2015.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Кейинги 20 йилда Ўзбекистонда Мензбира суғурлари сони 20 деярли 20 бараварга: 100 мингдан 5-7 минггача қисқарди, деб хабар қилади РИА Новости республикадаги Чотқол давлат қўриқхонасининг катта илмий ходими Елена Быковага асосланган ҳолда.

“Мутахассислар қўриқхона ҳудудидаги суғурлар сонини мониторинг қилдилар ва ушбу мамлакат Қизил китобига киритилган Ғарбий Тянь-Шанда яшовчи ҳайвоннинг камайиб кетаётганлигини аниқладилар”, - деди Е.Быкова.

Олима “Мензбира суғурлари яшайдиган ҳудуднинг катта қисми Ўзбекистон ҳудудига тўғри келиши ва унинг келажаги айнан бизга боғлиқлигини” таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ушбу жониворни йўқ қилганлик учун катта жарима (Ўзбекистон МБ курси бўйича $13 минг) солинишига қарамасдан, браконьерлар уни ноёб ёғи, териси ва гўшти сабабли овламоқдалар.

Шунингдек, суғурнинг камайиб кетишига қўй отарларини яйловларга ҳайдаб ўтиш ҳам катта зарар келтирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Мензбира суғури (Marmota menzbieri) – олмахондошлар оиласига кирувчи кемируви бўлиб, россиялик зоолог Михаил Мензбир номига қўйилган.

Майдони 35,7 минг гектар бўлган Чотқол давлат қўриқхонаси Тошкент вилоятида Угам-Чотқол давлат миллий табиий парки ҳудудида жойлашган. Унга 1993 йилда ЮНЕСКО қарори билан биосфера парки мақоми берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: