Кейинги 25 йилда Ўзбекистонда оналар ўлими учдан бирга қисқарди – БМТ маърузаси

Дата: 16:46, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Кейинги 25 йилда Ўзбекистонда оналар ўлими учдан бирга ёки 33,3% қисқарди, дейилади “БМТ янгиликлар маркази” сайтида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, ушбу муддат давомида Россия ва Озарбайжонда оналар ўлими 60%, Арманистонда 56%, Украинада 47%, Қозоғистонда 84,6%, Беларусда 88%, Тожикистонда 70%, Туркманистонда 48,8% қисқарган.

Маъруза маълумотларига кўра, Беларусда оналар ўлими бўйича дунёдаги энг яхши натижалардан бири қайд этилган. Агар 1990 йилда ушбу мамлакатда ҳар 100 минг туғилишга 33 оналар ўлими тўғри келган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 4 тага тушган. Шу каби кўрсаткич Австрия, Исландия, Финляндия, Польша, Швеция ва Чехияда ҳам мавжуд.

Маърузага кўра, 2015 йилда ҳомила, туғилиш ва ундан кейинги олти ҳафта давомидаги мураккабликлар натижасида тахминан 303 минг она ҳаётдан кўз юмиши мумкин. 1990 йилда ушбу кўрсаткич 532 мингни ташкил қилган эди. Бу 1990 йилда ҳар 100 минг туғилишга 385 оналар ўлими тўғри келган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 216 тенг бўлиши мумкинлигини билдиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: