Хитойда G20 саммити арафасида мамлакатга Туркияда дам олган ва, шу жумладан, Ўзбекистонда туғилган россияликлар қўйилмайди

Дата: 10:12, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Хитойда G20нинг сентябр саммити арафасида мамлакатга Туркияда дам олган ва, шу жумладан, Ўзбекистонда туғилган россияликлар қўйилмайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Битта ҳам муҳри бўлмаган хориж паспортлари эгаларида ҳам мураккабликлар юзага келади. Янги талаблар 18 августдан кучга кирди ва 1 октябргача давом этади”, - деб ёзмоқда россия ОАВ.

Паспортида кейинги 3 йилда 30 кун ва ундан кўпга Туркияга ташриф буюргани ҳақидаги штампи бўлган шахсларга виза берилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон, Сурия ва Қозоғистонга ташриф буюрган россияликларга ҳам виза берилмайди.

Бундан ташқари, собиқ ССРИда туғилган россияликларга ҳам Хитойга виза берилмайди. Яқинда хориж паспорти олганлар ҳам қийинчиликка дуч келади.

Янги талаблар Хитойга мустақил ташриф буюраётганларга тегишли. Ўзгаришлар туристик гуруҳларга таалуқли эмас. Хитой октябрга қадар Пекин (72 соат), Шанхай (144 соат) орқали учинчи давлатларга визасиз транзитни ҳам бекор қилди.

“20 Гуруҳи” етакчиларининг 11-саммити 4-5 сентябрда Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Бу G20нинг Хитойда бўлиб ўтаётган илк учрашуви.

Янгилик билан ўртоқлашиш: