Хивада $2 млнга биринчи Малайзия интернет-провайдери ишга туширилди

Дата: 11:05, 24-09-2019.

Тошкент. 24 сентябрь. ЎзТАГ – Хоразм вилояти Хива шаҳрида 2 млн долларлик биринчи Малайзия интернет-провайдери ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"16 сентябрь куни Хива шаҳрида Малайзиянинг «Hadid Engineering» компанияси томонидан амалга оширилган юқори тезликдаги симсиз интернетни (WiFi) жорий этиш бўйича пилот лойиҳа расман ишга туширилди. «Digitalizing Khiva City» лойиҳаси Малайзияда Ўзбекистон элчихонаси кўмагида $2 млн қийматида 5 ойдан кам вақт ичида амалга оширилди", - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, лойиҳа тўғрисидаги битим апрель ойининг бошида Хоразм вилоятидаги халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланди.

"Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Малайзия томонидан январь ойида Тошкентда «Hadid Kazanakh» МЧЖ ташкил этилди. Компаниянинг ваколатхонаси ҳам Хоразмда ўз фаолиятини бошлади", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Малайзия компанияси ўз инвестицияларини жалб қилиш орқали Ўзбекистоннинг бошқа соҳаларида шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Сурат манбаи: iphones.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: