ХМЖ 2015 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши юқори бўлишини прогноз қилди

Дата: 17:48, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Халқаро молия жамғармаси (ХМЖ) 2015 йилда ҳам Ўзбекистон иқтисодиётида юқори ўсиш сақланиб қолишига ишорат қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) жамғарма миссиясининг мамлакатда 29 апрел-12 май кунларидаги иши якунлари бўйича эълон қилинган матбуот релизига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Россиядаги қуйи иқтисодий фаоллик ҳамда паст нефть нархлари шароитларида барқарорлик кўрсатмоқда”, - дейилади хабарда.

Жамғарма экспертлари Ўзбекистонда 2014 йилда эришилган 8,1% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръатлари фонида иқтисодий ўсиш юқори бўлгани, 2015 йил биринчи чорагида ЯИМ 7,5% ўсганлигини қайд этганлар. ХМЖ томонидан муқобил услубда ҳисобланадиган инфляция йиллик ҳисобда 2015 йил январ-мартида 9%ча пасайган.

“Давлат инвестицияларнинг катта ҳажми ва газ экспортини Россиядан Хитойга қайта йўллаш стратегияси ушбу босқичда иқтисодиётни ҳудуднинг бошқа мамлакатларида кузатилаётган секинлашидан ҳимоя қилмоқда”, - деб келтирилади баёнотда.

ХМЖ прогнозларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш юқорилигича қолади. Бунга яқинда қабул қилинган саноат ва инфраструктурани модернизация қилиш дастурлари, шунингдек, хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув дастурлари орқали эришилиши кутилмоқда. Булар, ўз навбатида, иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар ва давлатнинг иқтисоидётдаги роли камайишига кўмаклашади.

Мамлакатнинг ташқи иқтисодий мавқеи ҳам мустаҳкамлигича қолмоқда, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидаги ўсишнинг секинлашиши ҳам эътибордан соқит қилинмаяпти.

“Ушбу омилларнинг таъсири, кўп эхтимоли билан валюта заҳираларининг етарли даражаси, бюджет соҳасидаги мустаҳкамлик заҳираси ва паст даражадаги давлат қарзлари туфайли чегараланган бўлади”, - деб таъкидланади матбуот релизида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: