Хорижликнинг мамлакатда бўлиш қоидаларига амал қилиши юзасидан жавобгарлик меҳмонларни таклиф этган томонга зиммасида – Тошкент ИИББ

Дата: 16:03, 24-07-2018.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Хорижликнинг мамлакатда бўлиш қоидаларига амал қилиши юзасидан жавобгарлик меҳмонларни таклиф этган томон зиммасида, деб тушунтриб ўтди Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ), деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Амалдаги қонунчиликка кўра, мамлакатимизга келган хорижликлар 3 иш куни ичида вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари шарт. Уларнинг юртимизда бўлиш қоидаларига амал қилиши юзасидан жавобгарлик меҳмонларни таклиф этган жисмоний ёки юридик шахсларга юклатилади. Яъни таклиф этувчи томон уларнинг ўз вақтида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишини ва мавжуд тартиб-қоидага амал қилишини назорат қилиб туриши лозим. Бундан ташқари, миллий қонунчилигимизда хорижликларга яшаш жойи, транспорт воситасини бериш ёки уларга бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш учун ҳам тегишли жавобгарликлар белгиланган”, - дейилади Тошкент ИИББ матбуот хизматнинг хабарида.

Шунингдек, хабарда қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази шу муносабат билан афғонистонлик Муҳаммад Умар билан боғланди ва у қуйидагиларни айтиб ўтди: “Мен ва юртдошимнинг Миробод туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирозимиз йўқлигини маълум қиламиз. Афсуски, маҳаллий қонун-қоидаларни билмаслигимиз туфайли, шундай ҳолат юзага келди. Лекин кейинги сафар энди рўйхатдан вақтида ўтиш кераклигини билиб олдик. Биз мамлакатингиз қонунларини ҳурмат қиламиз, зеро бу ерда бизнес иши билан тез-тез бўлиб турамиз”.

Эслатиб ўтамизки, ИИББ шу йўл билан ижтимоий тармоқнинг Umid Saidjanov номли фойдаланувчиси мамлакатга иш бўйича келган икки нафар Афғонистон фуқароси ҳамда уларни таклиф этган икки нафар юртдошга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 225-моддасига асосан қўлланилган чорага эътироз билдириб қолдирган постига муносабат билдирди.

Сурат манбаи: https://www.eqtsad.net/news/article/13283/

Янгилик билан ўртоқлашиш: