ХВЖ 2015 ва 2016 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатларининг пасайишини башорат қилмоқда

Дата: 14:08, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2015 ва 2016 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатларининг пасайишини башорат қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилда ўсиш суръатлари нефть экспортчиси бўлган мамлакатлар - Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонда ўсиш суръатлари 1½ фоиз пунктдан 3¾ фоизгача пасаяди, чунки иқтисодий фаоллик нефть нархининг пасайиши ва Россия иқтисодидаги пасайиш туфайли секинлашмоқда”, дейилади ХВЖ “Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларида минтақавий иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари” номли маърузада. Ушбу маъруза 21 октябрда Дубайда ва 23 октябрда Алматида чиқарилди.

Жамғарма прогнозига кўра, 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6,8%, 2016 йилда 7% ўсади. Шу билан бирга, Озарбайжон иқтисоди прогнози навбати билан 4% ва 2,5%, Қозоғистонники 1,5% ва 2,4%, Арманистонники 2,5% ва 2,2%, Грузияники 2% ва 3%, Қирғизистонники 2% ва 3,6%, Тожикистонники 3% ва 3,4%, Туркманистонники 8,5% ва 8,9% Россияники -3,8% ва -0,6% ва Хитойники 6,8% и 6,3%ларни ташкил қилади.

Маъруза муаллифлари фикрига кўра, миллий валюталарнинг кучсизланиши натижасида мамлакатлар ичидаги бозор иштирокчилари ишончининг пасайиши ва Қозоғистондаги нефть қазиб олиш суръатларининг қуйилашиши ҳам сабаб бўлган.

Яқинда валюта курслари пасайишига қарамасдан, экспорт тушумларининг пасайишидан кўриладиган йўқотишлар бюджет даромадларининг тушиб кетишига олиб келди, дейилади маърузада.

“Минтақадаги нефть экспортчиси бўлган кўплаб малакатлар нархлар юқори пайтларда йиғилган ўз жамғармаларидан фойдалана олмадилар. Бу қисқа муддатдаги бюджет қийинчиликларини енгишга имкон беради, лекин кейинчалик ҳаракат қилиш зарур бўлади. Маърузада мамлакатларга ўрта муддатда бюджет позицияларини консолидация қилиш, таркибий ислоҳотлар ўтказиш ва нефть улушини қисқартирган ҳолда иқтисодиётни диверсификация қилишни тавсия этилмоқда. Ушбу чоралар йиғилмаларни ишлатиб юборишга йўл қўймайди ва иқтисодий ўсиш ва баркарорликни қўллаб-қувватлайди”, - деб маслаҳат беради ХВЖ мутахассислари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: