Кнауф Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш линиясини кенгайтиришга $22 млн сармоя қилди

Дата: 16:36, 21-05-2018.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида “КНАУФ Гипс Бухоро” мажмуасида катта ҳажмдаги реконструкция ишларидан сўнг КНАУФ-листлар ишлаб чиқариш бўйича линиянинг расмий очилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корхона матбуот хизматидан маълум қилишларича, тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, КНАУФ Манфред Грундке халқаро гуруҳининг бошқарувчи ҳамкори Манфред Грундке, Германия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельдлар иштирок этдилар.

М.Грундкенинг ўз чиқишида қайд этишича, реконструкциядан сўнг гипсокартон КНАУФ-листларни ишлаб чиқариш ҳажми 30 млн кв. м.дан ортиқни ташкил этади, ишлаб чиқариш линиясини кенгайтиришга инвестициялар эса $22 млнга етади. Ушбу маблағнинг тўртдан бир қисми КНАУФ компаниясининг бу лойиҳадаги ҳамкори Германия ривожланиш бўйича жамияти томонидан йўналтирилди.

Кнауфнинг Ўзбекистондаги деярли 20 йиллик тарихи доирасида ширкатнинг бухородаги икки корхонасига қилган инвестициялари $75 млнни ташкил этди.

М.Грундке Ўзбекистоннинг Кнауф МДҲнинг турли мамлкатларида ривожлантираётган модулли қурилиш дастурини амалга оширишдаги имкониятларини юқори баҳолади. Дастур уйларни тайёр қурилиши элементларидан қурилиши кўзда тутади.

Кнауф ушбу технологияни Ўзбекистонда ривожлантиришга тайёр.

Ҳозирда қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш бўйича янги завод қурилишини лойиҳалаштириш ишлари кетмоқда. Лойиҳага $20 млндан зиёд сармоя киритилади.

Бухоро вилоятида КНАУФ ишлаб чиқариш ривожининг кейинги босқичи якунлангач, сармоялар ҳажми $100 млнга етади. Янги ишлаб чиқариш линияси “Кнауф Гипс Бухоро” ҳудудида қурилади. Лойиҳа корхонанинг қувватларини икки бараварга оширади.

А. Арипов Кнауф компаниясини республиканинг бошқа минтақаларида ҳам ишлаб чиқаришни бошлашга таклиф қилиб, янги лойиҳалар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди.

Эслатиб ўтамизки, Кнауф Ўзбекистондаги фаолиятини 1999 йилда бошлаган. 2009 йилга компания мамлакатда оммабоп қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 2011 йил сентябрда “Кнауф Гипс Бухоро” корхонасида Кнауф-листлар ишлаб чиқариш бўйича янги завод очилди.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-35792.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: