Лондон фонд биржасида ХМКнинг ўзбек сўмларида номинацияланган облигацияларининг учинчи чиқиши жойлаштирилди

Дата: 16:31, 29-06-2018.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Яқинда Лондон фонд биржасида (London Stock Exchange) Халқаро молиявий корпорациясининг ўзбек сўмида номинацияланган “Samarkand Bonds” облигацияларининг 3-чиқарилиши жойлаштирилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати.

Таъкидланишича, чиқарилишнинг умумий ҳажми – 80 млрд сўм, қоплаш муддати – 2 йил, купон ставкаси – йилига 9,45%.

“Облигацияларни сотиш бўйича битимлар Европанинг активларни бошқариш бўйича учта компанияси билан тузилди. Битимларни ташкил этишни Citigroup Global Markets Ltd брокерлик компанияси ўз зиммасига олди. Ушбу облигация шартлари тўғрисидаги маълумотлар Bloomberg ахборот агентлигининг терминалида жойлаштирилган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Халқаро молиявий корпорациясининг ўзбек сўмида номинацияланган “Samarkand Bonds” облигацияларининг 1-чиқарилиши Лондон фонд биржасида 18 майда ўтказилиб, унинг доирасида 80 млрд сўм маблағ қоплаш муддати қоплаш муддати 2 йил, купон ставкаси йилига 9,45% шартларида жойлаштирилган эди.  

Облигацияларининг 1-чиқарилиши ҳам 29 майда Лондон фонд биржасида ўтказилиб, унда 80 млрд сўм маблағ қоплаш муддати 2 йил, купон ставкаси йилига 9,45% шартларида жойлаштирилган эди.  

Халқаро молиявий корпорацияси (International Finance Corporation) – Жаҳон банки таркибига кирувчи халқаро молия институтидир. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Вашингтон шаҳрида (АҚШ) жойлашган.

$1=7871,66 сўм

Сурат манбаи: https://tdglobus.com.ua/londonskaya-fondovaya-birzha/

Янгилик билан ўртоқлашиш: