Лондонда ўзбек-британ кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 17:41, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Жорий йилда ўзбек-британ савдо ва саноат кенгашининг навбатдаги йиғилиши Лондонда бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унга тайёргарлик масалалари яқинда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Буюк Британиянинг республикадаги элчиси Жорж Эдгар билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Муассасадан хабар қилишларича, томонлар иккитомонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашганлар.

Буюк Британия элчихонасидан хабар қилишларича, Лондонда ўзбек-британ кенгашининг навбатдаги йиғилиши айнан қачон ўтказилиши ҳали маълум эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: