“Лукойл” Ўзбекистонда газ қазиб олишни икки бараварга кўпайтириш ниятида

Дата: 15:14, 23-07-2018.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Россиянинг “Лукойл” нефть компанияси икки йил мобайнида Ўзбекистонда газ қазиб олишни икки бараварга кўпайтириш ёки 2019 йилда 19 млрд м³ етказиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия ОАВ маълум қилишларича, бу ҳақида компания раҳбари Вагит Алекперов Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувда айтиб ўтган.

“Биз биринчи ярим йилликда Ўзбекистон ҳудудида (Қандим) етакчи газ конини ишга туширдик. Ва бугунги кунда компания Ўзбекистондаги энг йирик инвестор ҳисобланади. Келгуси йилда 19 млрд м³ газ ишлаб чиқарамиз”, - деб иқтибос келтирилади В. Аликперовнинг сўзларидан.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йилда “Лукойл” Ўзбекистонда 9,09 млрд куб м³ қазиб олган. 2018 йилда бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 60%дан ортиқроққа ўсиши ва 14,6 млрд м³ни ташкил этиши мумкин.

Сурат манбаи: http://archive.li/mMLDY

Янгилик билан ўртоқлашиш: