Махачкалада Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланди

Дата: 16:54, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Махачкалада (Доғистон, Россия) Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбирда ДР Шимолий ҳудудий округидаги ишончли вакили Владимир Деревянко, ДР миллий сиёсат бўйича вазири Татьяна Гамалей, Сурия ҳамжамоаси вакили Абдуразак Хака, арман маданий маркази вакили Карен Саркисян ва бошқалар қатнашдилар”, - дейилади Доғистон миллий сиёсат вазирлиги хабарида.

Хусусан, Татьяна Гамалей Доғистон ва Ўзбекистонни дўстона алоқалар боғлаб туришини таъкидлаб ўтди. “Улуғ Ватан уруши йилларида 282 ўзбек аскари Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлди. 15 етим болани боқиб олган Шоаҳмад Шомаҳмудовнинг жасоратини ҳаммамиз яхши эслаймиз”, - деди у.

Владимир Деревянко, Карен Саркисян ва Абдуразак Хака ҳам меҳмонларни қутлашди.

Тадбирнинг расмий қисми Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси гимнлари билан якунланди.

Тадбир доирасида концерт ташкил қилиниб, томошабинларга маросим саҳналари намойиш этилди. Барча меҳмонлар ўзбек ошхонаси таомлари, шу жумладан паловдан тотиб кўриш имкониятига эга бўлишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: