МДҲ кузатувчилари Миссияси штаби Ўзбекистондаги президент сайловлари ҳақида оралиқ маърузасини эълон қилди

Дата: 14:10, 25-03-2015.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ - МДҲ кузатувчилари Миссияси штаби Ўзбекистондаги президент сайловлари ҳақида оралиқ маърузасини эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миссия маълумотларига кўра, “МДҲ кузатувчилари Марказий сайлов комиссияси, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураларида бўлажак сайловга доир учрашувлар ва фикр алмашинувлар ўтказганлар”.

МДҲ Ижроя қўмитаси сайтида жойлаштирилган хужжатда айтилишича, президентликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП), “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Демократик партияси, “Адолат” Социал-демократик партиялари штабларида учрашувлар бўлиб ўтган.

Бундан ташқари, сайлов кампанияси мониторинги доирасида МДҲ кузатувчилари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида округ сайлов участкалари ва комиссияларида учрашувлар ўтказганлар. Миссия аъзолари жами 120 участка сайлов комиссияларига ташриф буюрганлар.

“2007 йилдаги президентлик сайловидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилган. Уларга мувофиқ, Президентликка номзодлар фақат сиёсий партиялардан кўрсатилиб, Президент ваколатлари муддати 7 йилдан 5 йилга қадар қисқартирилди”, - дейилади хужжатда.

Шу билан бирга, “Конституциянинг 117 моддасига 2014 йилда киритилган тузатишларга мувофиқ, МСКга доимий амал қилувчи конституцион орган мақоми берилган”.

Шунингдек, миссия президентлик номзодлар кўрсатиш жараёни, сайлов тарғиботи сифати ва мазмуни, унинг ОАВда ёритилиши кабиларга ҳам ижобий баҳо берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: