Мини-футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон термалари икки ўйин ўтказдилар

Дата: 17:52, 04-02-2016.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Мини-футбол бўйича Осиё чемпионати олдидан Ўзбекистон ва Тожикистон термалари икки ўртоқлик ўйини ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Мини-футбол уюшмасидан хабар беришларича, илк ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

“Ўзбекистон” спорт мажмуида ўтказилган иккинчи ўйинда ўзбек термаси 11:2 ҳисобида ғалаба қилди. Голларни Фарҳод Абдумавлонов (4), Константин Свиридов (2), Дилшод Ирсалиев, Артур Юнусов, Дилшод Раҳматов ва Андрей Шлемалар киритдилар. Яна бир голни ўз дарвозасига тожик футболчисининг ўзи киритди.

Эслатиб ўтамизки, футзал бўйича XIV Осиё чемпионати 10-21 февралда Тошкентда бўлиб ўтади. Унда 16 жамоа қатнашади. Энг кучли беш терма жамоа Колумбиядаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Ўзбекистон термаси “A” гуруҳида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони термалари билан беллашади. Ўзбек футболчилари биринчи ўйинни Саудия Арабистонига қарши 10 февралда ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: