Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Инқилоб куни билан табриклади

Дата: 12:07, 23-07-2018.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июл куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини Инқилоб куни муносабати билан табриклади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, Миср инқилоби – 2011 йил 11 февралдан 25 январгача Қоҳира, Искандария ва бошқа бир қатор шаҳарларда (шу жумладан, хориждаги Миср элчихоналари олдида) бўлиб ўтган кўча намойишлари ва чиқишлари серияси бўлиб, у олдин ҳукумат, сўнгра 1981 йилдан бери давлат тепасида бўлган президент Ҳусни Муборакнинг истеъфосига сабаб бўлди. Инқилоб натижасида олдин муваққат ҳарбий ҳукумат, кейинроқ, 2012 йилги президентлик сайловларида мусулмон биродарлардан номзод Муҳаммад Мурсий ҳокимиятга келди.

Намойишчилар президентнинг истеъфодан ташқари фавқулодда ҳолатни бекор қилишни, ишсизликка қарши курашни, энг кам иш ҳақини оширишни, уй-жой тақчиллиги озиқ-овқат нархлари ошишига қарши курашни, сўз эркинлиги ва турмуш даражасини оширишни талаб қилишган эди.

Сурат манбаи: https://jang.com.pk/news/467318

Янгилик билан ўртоқлашиш: