Мирзиёев Артур Саклернинг Вашингтон галереясидаги кўргазмаси билан танишди

Дата: 14:42, 17-05-2018.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Артур Саклернинг Вашингтон галереясидаги кўргазмаси билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида Вашингтондаги Артур Саклер галареясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси очилган эди.

“Давлатимиз раҳбари мазкур кўргазма билан танишди. Ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси бўлган Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади”, - дейилади хабарда.

Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда.

“Шавкат Мирзиёев музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/culture/20180517/8232725/mirzieev-vashington.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: