Мирзиёев дипломатларга Ўзбекистон вилоятларига фаолроқ ташриф буюришни таклиф қилди

Дата: 15:37, 05-05-2017.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – ЕИ Делегациясининг Ўзбекистондаги раҳбари Эдуардс Стипрайс Тошкентдаги матбуот анжуманида мамлакат раҳбариятининг янги таклифлари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Элчининг сўзларига кўра, у Ўзбекистон Президентининг икки таклифини яхши эслаб қолган. Булардан бири давлат раҳбарининг Ўзбекистоннинг ўтмиши ва бугунини яхшироқ тушуниш учун мамлакат вилоят, шаҳар ва қишлоқларига фаолроқ ташриф буюришдир.

“Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар орасидаги ҳамкорликни максимал даражада ривожлантириш мақсадида президент элчиларнинг бош вазир, ТИВ раҳбари ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари билан ҳар чоракда учрашиб туришини таклиф қилди. Учрашувлар доирасида муаммоли масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказилади, режалар муҳокама қилинади”, - деб таъкидлади у.

Стипрайснинг фикрига кўра, давлат раҳбарининг ушбу сўзлари Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатни ташқи дунё учун янада очиқроқ қилиш қатъиятини намоён қилади. Шунингдек, бу ЕИ ва Ўзбекистон ҳамкорлигига катта суръат бағишлайди, деб таъкидлади у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: