Мирзиёев хориждаги ватандошлар томонидан ташкил этилган “Буюк келажак” ННТ “умумий мақсадларга тўла жавоб беради” деб ҳисоблайди

Дата: 14:32, 02-07-2018.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошлар томонидан ташкил этилган “Буюк келажак” ННТ “умумий мақсадларга тўла жавоб беради” деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“...Шунинг учун биз чет элларда турли соҳаларда жиддий ютуқларга эришган ватандошларимиз ташаббуси билан “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти тузилганини қўллаб-қувватлаймиз. Хорижий давлатларда ўқиб, меҳнат қилаётган барча юртдошларимиз, биринчи навбатда ёшларимизнинг билими ва имкониятларини Ватанимиз равнақи йўлида бирлаштириш биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга тўла жавоб беради”, - деб таъкидланади давлат раҳбарининг мамлакатида биринчи марта нишонланаётган Ёшлар куни билан Ўзбекистон ёшларига байрам табригида.

Айни вақтда Ўзбекистон ёшларининг замон билан ҳамнафас бўлиб, дунёнинг олис ва яқин мамлакатларидаги тенгдошлари билан самарали мулоқот, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиши ғоят муҳим, аҳамиятга эга, деб ҳисоблаймиз, деб давом этди Мирзиеев. “Шу кунларда юртимизда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё ёшлари форуми ана шундай кенг миқёсдаги мулоқот йўлида дастлабки жиддий қадамдир”, - деб ҳисоблайди Ўзбекистон президенти. 

Сурат манбаи: https://uzreport.news/politics/ekspertniy-sovet-buyuk-kelajak-opredeleni-pervie-eksperti

Янгилик билан ўртоқлашиш: